COVID-19: дунё бўйича коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 32 миллионга етди

COVID-19: дунё бўйича коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 32 миллионга етди

Коронавирус таслим бўлишга шошилмаяпти. КВИ иккинчи тўлқини қатор мамлакатларга етиб келди. Буюк Британияда, BBC тарқатган маълумотга кўра, аҳоли яккаланишга тайёрланмоқда. Қатор супермаркетлар баъзи товарларни бир одамга сотиш миқдорини чеклашга қарор қилди.  Ҳожатхона қоғози, антисептиклар,  тухум ва  макарон маҳсулотлари тақчил бўлиб қолди. Шуни ҳам айтиш зарурки, омборларда ҳозирча етарлича захира бор. Лекин эҳтиёт шарт – сўнгги кунларда мамлакатда яна 6634 одамга касаллик юққани аниқланди.

Францияда ҳам беморлар миқдори кескин ошди. Раҳбарият қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарурлигини билдирмоқда.  

«Шошилинч иш кўриш зарур. Аҳоли эса ваҳимага берилмаслиги лозим. Ҳозир биз вақтни бой берсак, баҳордаги вазият такрорланиши мумкин», деди Франция бош вазири  Жан Кастекс.

Экспертлар фикрича, Европа баҳордаги вазиятга қайтиб тушмаслиги ҳам мумкин, Минтақада  пандемияга қарши курашнинг ҳал қилувчи босқичи кузатилаётгани айтилмоқда.

«Баҳордаги каби кўрсаткичларга қайтиш эҳтимоллиги тобора ўсиб бормоқда, биз умуммиллий локдаунлар арафасидамиз, лекин ҳукуматлар унинг олдини олиши мумкин», дейди Европа Иттифоқи Соғлиқни сақлаш комиссари Стелла Кириакидис.

Шу кунларда кўплаб мамлакатлар раҳбарияти қатор чоралар кўрилмаса, аҳоли онглилигини намойиш этмаса, навбатдаги  локдаун юз беришининг олдини олиш амримаҳол.

Таъкидлаш жоизки, дунёда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони  32 миллиондан ошди. Шундан 22 миллион нафари касалликни енгиб ўтди. 978 минг нафар қурбон берилди. АҚШда 7 миллион одам хасталанган. Ҳиндистонда хасталар сони 5 миллион 818 минг 570 нафар. Учинчи ўринда Бразилия - 4 миллион 600 минг фуқаро КВИ юқтирган. Рўйхатдаги кейинги поғоналарда Россия, Колумбия, Перу, Мексика, Испания, Аргентина ва Жанубий Африка республикаси турибди.

 

Фото: inform.kz


×