Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 102 минг 64 нафарга етди

Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 102 минг 64 нафарга етди

Ўтган кеча-кундузда 123 одам коронавирус дардидан фориғ бўлди. Умуман олганда, инфекцияни енгиб ўтганлар умумий сони 102 минг 64 нафарга етди.

Янгидан КВИ юқтирганлар сони эса, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 67 нафарга ортди. Айни вақтда, Алмати, Павлодар ва Ақтўбе вилоятларида бирорта одам касаллик юқтирмади. Мамлакатда КВИ ташҳиси тасдиқланганлар умумий сони 107 минг 374 нафарга етди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон - 14009 (+5)

Алмати - 14353 (+4)

Чимкент - 5187 (+1)

Ақмўлинсқая вилояти - 3462 (+2)

Ақтўбе вилояти - 3237

Алмати вилояти - 4947

Атирау вилояти - 11051 (+4)

Шарқий Қозоғистон вилояти - 8577 (+30)

Жамбил вилояти - 4119 (+3)

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 6843 (+3)

Қарағанди вилояти - 10231 (+4)

Қўстанай вилояти - 3468 (+3)

Қизил Ўрда вилояти - 3240 (+2)

Мангистау вилояти - 3338 (+1)

Павлодар вилояти - 3890

Шимолий Қозоғистон вилояти - 4055 (+4)

Туркистон вилояти - 3367 (+1)

Шу билан бирга, ўтган кеча-кундузда 20 одамда КВИ аломатлари мавжуд зотилжам рўйхатга олинди. Бир одам вафот этди. 30 бемор тузалиб чиқди. 1 августдан буён 31 минг 168 одам хасталанди, 345 одам вафот этди, 26 минг 739 одам тузалиб чиқди.

 

Фото: oxu.az