QazCovid-in: Қозоғистон вакцинасининг клиник синовлари бошланди

QazCovid-in: Қозоғистон вакцинасининг клиник синовлари бошланди

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизда ишлаб чиқарилган QazCovid-in вакцинаси клиник синовларини бошлашга ижозат берди.

Бу ишда 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган кўнгиллилар қатнашади. Синовлар I фазасида вакцина хавфсизлиги аниқланади, унда 44 одам қатнашади. Иккинчи фазада 200 нафар кўнгилли жалб этилади.

Эслатамиз, ЖССТ Қозоғистонда кашф этилган коронавирусга қарши вакцинани номзод вакциналар рўйхатига киритган ва клиник синовларга ижозат берганди. Препарат беморлардан ажратиб олинган вирус асосида яратилган.

 

Фото: informburo.kz