Қозоғистонда яна 155 одам коронавирус инфекциясидан тузалди

Қозоғистонда яна 155 одам коронавирус инфекциясидан тузалди

Ўтган кеча-кундузда яна 155 одам COVID-19дан фориғ бўлди. Касалликни енгиб ўтганларнинг умумий сони 101 минг 610 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра,  айни вақтда яна 78 ватандошимиз коронавирус билан хасталанди. Шу кунгача 107 минг 134 нафар бемор аниқланди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш. - 13987 (+25)

Алмати ш. - 14336 (+7)

Чимкент ш. - 5183

Ақмўла вилояти - 3454 (+2)

Ақтўбе вилояти - 3234 (+2)

Алмати вилояти - 4946

Атирау вилояти - 11033 (+3)

Шарқий Қозоғистон вилояти - 8483 (+20)

Жамбил вилояти - 4112 (+2)

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 6833 (+3)

Қарағанди вилояти - 10214 (+5)

Қўстанай вилояти - 3458 (+3)

Қизил Ўрда вилояти - 3236

Манғистау вилояти - 3337

Павлодар вилояти - 3886 (+2)

Шимолий Қозоғистон вилояти - 4039 (+4)

Туристон вилояти – 3363

Шу билан бирга, сўнгги сутка давомида коронавирус инфекцияси белгиларига эга зотилжам билан 242 одам хасталангани ва 2 қурбон берилгани маълум қилинди. 1 августдан буён 30 минг 579 одам касалланди, 337 нафар қурбон берилди. 26 минг 533 нафари соғайган.

 

Фото: elorda.info


×