Мутахассислар хавфсизлик чораларини унутмасликни маслаҳат бермоқда

Мутахассислар хавфсизлик чораларини унутмасликни маслаҳат бермоқда

Мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ҳоллари камайиб бораётганига қарамасдан, мутахассислар бўшашмасликни ва  касаллик олдини олиш чораларига риоя қилишни маслаҳат бермоқда. Миллий соғлиқни сақлаш маркази директори Дамир Кўбжасаровнинг  сўзларига кўра, авваламбор хавф остида бўлган 65 ёшдан ошган одамлар ортиқча мулоқотдан чекланиши керак.  

«Мамалакатдаги вазиятнинг барқарорлашгани, КВИ тарқалиши камайгани  аввалги  ҳаётга қайтдик дегани эмас. Барчамиз учун берилган тавсиялар ўзгармайди. Қўлларни тез-тез совун ва илиқ сув билан ювиш, зарарсизлантирувчи воситалардан фойдаланиш керак; жамоат жойларида камида 1 метр масофа сақлаш ва касаллик аломатлари пайдо бўлиши билан тиббий ёрдам сўраб, мурожаат қилиш керак. Ушбу қоидалар   ҳар бир қозоғистонлик кундалик ҳаётига кириб бориши керак деб ўйлайман», - деб таъкидлади у.

Июль ойининг бошларида мамлакатда эпидемиологик вазият оғирлашиши сабабли  киритилган карантин чоралари   аста-секин юмшатилмоқда. Қатор кичик ва ўрта бизнес фаолиятини қайта тикланаётган бўлса ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишда давом этаётганлигини унутмаслик зарурлигини таъкидлашади. Шунинг учун ҳам COVID-19дан ҳимояланиш  муҳим эканлигини эсдан чиқармаслик керак.    

«Вирус ҳали ҳам биз билан,  яқин келажакда йўқолиб кетмайди.  Фақат биргаликда ҳаракат қилиш орқали бу пандемияни енгамиз ва одамларнинг ҳаётини ҳимоя қила оламиз.  Тўғри ҳаракатларимиз билан қайта авж олиши олдини оламиз. Миллий ва халқаро соғлиқни сақлаш органларининг кўрсатмаларига ва уларнинг тавсияларига тўлиқ амал қилиш керак. Барчамиз учун оғир замонда ҳар бир фуқаро ҳатти-ҳаракати муҳимлигини ёдимизда тутишимиз зарур»,   деб таъкидлади ЖССТ Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари Керолайн Кларинваль.

«COVID-19 тарқалишига қарши курашда ҳар биримиз зиммамизда масъулият бор. Яшаш жойимиз, ёшимиз, касбимиздан қатъий назар – ҳар биримиз инфекцияни юқтириш занжирини узадиган бўғин бўлишимиз керак», деб илова қилди ЖССТ Қозоғистондаги техник консультанти Виталий Стецик.

 

Фото: liter.kz


×