Жамбил вилоятидаги фармацевтика заводида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилади

Жамбил вилоятидаги фармацевтика заводида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилади

Жамбил вилояти Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини ўтказишга тайёр. У QazСOVID-In деб номланди. Вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида рўйҳатга олинган. У 5 та маҳаллий препаратлар орасида аҳолини оммавий эмлашга асосий номзод ҳисобланади.

«Вакцина кимёвий жиҳатдан ўлдирилган ва тозаланган коронавирус бўлиб,  ёрдамчи моддалар билан аралаштирилади. Бу технология узоқ вақтдан бери маълум, шунга асосланиб биз биринчи навбатда ҳудди шундай вакцина ишлаб чиқаришга қарор қилдик. Бундан ташқари институтимизнинг олимлари ушбу технологияни яҳши билишади ва уни яратишга оз вақт талаб қилинади», дейди ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияси бошлиғи Леспек Кутумбетов.

Олимлар фикрича, одамларда ўтказиладиган клиник синовлар сентябрь ойидан бошланади. Биринчи босқичида 44 кўнгилли иштирок этади, сўнг улар сони 200 га етказилади. Вакцинадан оммавий фойдаланиш учун учинчи ва тўртинчи босқичдан ҳам ўтиш керак.

Таъкидлаш зарурки, маҳаллий вакцина Жамбил вилоятининг Қўрдай туманида қурилаётган заводда ишлаб чиқарилади. Вилоят раҳбари Бердибек Спапарбоев қурилиш ишлари билан танишди.

«Завод бу йил ишга туширилиши керак. Бу - пандемия шароитида жуда муҳим. Айни вақтда иммунобиологик дори-дармонлар, шу жумладан коронавирус инфекциясига қарши вакциналар ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда»,  деди Бердибек Сапарбоев.

Таъкидлаш лозимики, биоформацевтика заводида иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқариш амалиёти халқаро стандартларига мувофиқ равишда коронавирус вакцинасини ҳам ишлаб чиқаради.  Шунингдек завод грипп, сил, бруцелёз, тери ости касалликлари ва ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши вакциналар ишлаб чиқаради.  Бу ерда йилига 60 миллион доза дори-дармон ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

 

Фото: 24.kz