Қозоғистондаги бир қанча инфекцион стационарлар ёпилди

Қозоғистондаги бир қанча инфекцион стационарлар ёпилди

Эпидемиологик вазият барқарорлашиши туфайли Қозоғистонда ишлаб турган провизор марказлари ишини тўхтатмоқда. Шу жумладан, Алматидаги Halyk Arena спорт мажмуаси асосиду ишга туширилган стационар ёпилмоқда. Шаҳар ҳокими Бақитжан Сағинтаев жонли эфирда бу ҳақда маълум қилди.

«Halyk Arena госпиталга айлантирилганди. Койкалар қўйилди, 1000 пациентга жой тайёрланди. Аммо биз ҳозир ундаги ишларни тўхтатдик. Клиникаларда жой етишмаслиги кузатилса, уни мажмуани яна ишга туширамиз. Тегишли ходим таълим олган, зарур ускуналар ва дори-дармон етарли», деди шаҳар ҳокими.

Қўстанайда ҳам коронавирус ва зотилжамга чалиниш ҳоллари камайгани боис 2 та провизор маркази ёпилди.

«Вилоят марказида «Дружба» санаторияси ва тери-таносил касалликлари диспансерлари базасида очилган провизор стационарлар ёпилди», деб хабар беришди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан.

Шуни ҳам айтиш керакки, ўтган ой охирида республикада жами 15 та провизор стационарлар ёпилгани билдирилганди.

 

Фото: almaty.tv