Пойтахт аптекаларида 30 дан ортиқ дори-дармонларни нархидан қиммат сотиш ҳолати аниқланди

Пойтахт аптекаларида 30 дан ортиқ дори-дармонларни нархидан қиммат сотиш ҳолати аниқланди

Мониторинг гуруҳлари мутахассислари томонидан пойтахт дорихоналарини текшириш давомида нархларни оширишга оид 30 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Нур-Султон шаҳар товарлар ва хизматлар сифати назорати бўлими бошлиғи Асия Молдиманова маълум қилишича, қоидабузарликлар 9 июлдан 3 августгача қайд этилган.

«Сотилаётган кўплаб дорилар Қозоғистонда рўйҳатга олинмаганлиги маълум бўлди. Бундай ҳолларда Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида кодекс 426-моддаси 3-бандига биноан протокол тузилади ва материал ихтисослаштирилган туманлараро иқтисодий судга юборилади»,  дея изоҳ берди Асия Молдиманова.

Бундан ташқари, Асия Молдиманованинг сўзларига кўра, огоҳлантирилганидан  сўнг ҳам пойтахтнинг учта дорихонасида нархлар такрор қимматлашиш ҳолати юз берган. Мутахассис айтишича, мониторинг гуруҳлари фаолияти давомида шаҳарда 4 та дори-дармонлар ва тиббий буюмларни ноқонуний сотиш 4 ҳолатлари аниқланган.

«Қозоғистон Республикаси Қонунига биноан тиббий ниқоблар давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади. Сифат белгисига эга бўлиши керак. Тиббий воситаларни сотиш учун ҳар бир хусусий тадбиркорнинг рухсатномаси бўлиши керак. Уларни озиқ-овқат дўконларида сотиш мумкин эмас»,  дея қўшимча қилди Асия Молдиманова.

 

Фото: coronavirus2020.kz