Қабул бўлими навбатчи врачи: коронавируснииенгишга кучимиз етади

Қабул бўлими навбатчи врачи: коронавируснииенгишга кучимиз етади

Улар эпидемияга қарши курашнинг олд марраларида туришибди. Айнан қабул бўлими врачлари бемор аҳволини аниқлайди ва уни қайси бўлимга йўллаш масаласини ҳал қилади.  Азат Тойшибаев кўп профилли тиббий марказда ишлайди. Бевосита КВИ тарқала бошлаган даврдан у коронавирусга қарши курашаётганлардан бири. 4 ойдан буён оиласи билан учрашгани йўқ. Кам бўладиган бўш вақтидан бир қисмини  Kazakh TV телеканали мухбири билан суҳбатга сарфлади.

Азат Тойшибаев ишлаётган шифо даргоҳига кунига 15 дан 40 нафаргача пациент келади. Коронавирус инфекцияси юқтирганлар қаторида ўпкаси икки томонлама зарарланган одамлар ҳам учрайди.

«Енгил, ўрта ва оғир касалланиш шаклидагилар келади. Енгил шаклидагиларнинг кўпчилиги ҳозир поликлиника врачлари назорати остиди. Пневмония юз берган тақдирда компьютер тамографияси ўтказилади ва бўлимимизга юборилади. Бу ерда яхшилаб кўрикдан ўтказамиз ва аҳволига кўра даволаниш учун йўллаймиз», деди Азат Тойшибаев.

«Биз албатта коронавирусни енгамиз! Бунинг учун ҳар куни, кеча-кундуз бўшашмасадн ишалшимиз керак!». Врачнинг айтишича, ҳар бир иш куни шу сўзлар билан бошланади. Оқ халатли қаҳрамонлар ҳар куни, ҳар соат, ҳар дақиқада кўринмас ёв билан жангга киради.

«Оилам билан телефон орқали мулоқотда бўлаяпман. Аммо ҳамиша ҳам бунга улгурмайман. Баъзи кунлари бир пиёла чой ичишга улгурмаган вақтларимиз бўлади. Мунтазам камуйқулик. Эртами, кечми – касалликни енгамиз. Бу ишни ўзимиздан бошқа ким ҳам қила оларди», деди Азат Тойшибаев.

Бугунги кунда касаллик ҳеч кимни – ёшларни ҳам, катталарни ҳам аяб ўтирмаслиги аниқ бўлиб қолди. Ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатаётган ягона шахс – врачлар. Улар ҳар куни ноқулай ҳимоя кийимлари кийган ҳолда кўринмас душман билан курашга киришади. Бу эса бугунги кунда халққа хизмат қилишнинг энг ёрқин намунаси.