Қозоғистон шифохоналари ва касалхоналарига 3 млрд тенге қийматга эга дори-дармонлар юборилди

Қозоғистон шифохоналари ва касалхоналарига 3 млрд тенге қийматга эга дори-дармонлар юборилди

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Людмила Бюрабекова брифингда маълум қилишича, жами 3 млрд тенге қийматга эга дори-дармонлар шифохоналарга юборилган, айни вақтда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ҳамда импортчилардан камида келгуси уч ойга етадиган миқдорда дори-дармон харид қилиш ишлари амалга ошириляпти.

«Шундан кейин шифохоналаримизда ҳамиша дори-дармонлар етарли бўлиши учун беморлар сони прогнозига кўра омборлар тўлдириб борилади», деб таъкидлади Людмила Бюрабекова.

Вазир ўринбосари Қозоғистон фармацевтика бозори импортга муҳтожлигини эслатди. Мамлакатимизда зарур дори-дармонлардан атиги 13 фоизи ишлаб чиқарилади. Ягона дестрибютер томонидан 10 йиллик муддатга тузилган узоқ муддатли шартномалар туфайли мамлактаимиз ишлаб чиқарувчиларидан маҳсулот сотиб олиш бир неча марта ошди.

«Бугунги кунда ягона дистрибьютор харид қилаётган маҳсулотнинг 50фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилган», деб таъкидлади нотиқ.

Шунингдек, брифингда атипик пневмонияни Covid-19 статистикасига қўшиш масаласига ойдинлик киритилди. Людмила Бюрабекова коронавирусга оид статистика тўғрисида масала ЖССТ билан ўрганилаётганини айтди. Айни вақтда, вазирлик мамлакатда КВИ эпидемияси бўйича янги прогноз ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди. Аниқ кўрсаткичлар белгиланиши билан бу маълумот оммавий ахборот воситаларига етказилади.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ержан Ашиқбаев хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик хусусида гапирди. Коронавирусга қарши кураш давомида тиббиётчиларимиз Хитой, Жанубий Корея, Япония, Исроил, бошқа давлатлар, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидаги ҳамкасблари билан  30 дан зиёд видеоконференциялар ўтказган.

«Етиб келган гуманитар ёрдамга келсак, тахминан 5 млн 200 минг ниқоб, 98 ИВЛ аппарати, 260 минг турли тест-системалар, 3 мингтача тепловизор ва термометр келтирилди. Инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш билан бирга Хитой, Россия Федерацияси ва бошқа қатор мамлакатлардан врачлар ҳам келмоқда, улар тажрибасини баҳам кўрмоқда»,  деди вазир ўринбосари.

 

Фото: uralskweek.kz