Корнавирус дунёни чангалида тутмоқда

Корнавирус дунёни чангалида тутмоқда

Жаҳонда КВИ юқирганлар сони 13 миллион нафарга яқинлашмоқда. Вирус қурбонлари сони ҳам ортиб бормоқда. Жонс  Хопкинс университети тарқатган маълумотга кўра,  COVID-19 шу кунгача 569 минг одамнинг жонини олди.

Шуни ҳам айтиш керакки, ўтган дам олиш кунлари АҚШ учун жуда оғир келди. Шанба куни бу мамлакатда 66 минг одам, якшанба  куни эса мисли кўрилмаган рақамлар -  71389 одам хасталангани рўйхатга олинди. Шу кунларда пандемия бошланганидан буён  илк марта мамлакат  президенти  Дональд Трамп телекамералар қаршисига ниқоб билан чиқди.

«Менимча, ниқоб тақиб юриш -  жуда яхши. Ҳеч қачон ниқобга қарши бўлмаганман, бироқ ҳамма нарса ўз вақтида ва жойида маъқул, деб ҳисоблайман», деди у Оқ уйдан чиқиб келаркна.

Оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, ёрдамчилари Трампга кўп марта  халқ олдига чиққанда ниқрб тақишни маслаҳа берган. Аммо президент  митинглар, матбуот-конференциялари ва бошқа тадбирларда бундай иш тутишдан воз кечган.

АҚШда КВИ юқтирганлар умумий сони 3,3 миллиондан ошди. 135 205 америкалик коронавирус қурбони бўлди.

Эпидемиологлар фикрича, хасталар сони кескин ошиб кетишига асосий сабаб – мамлакат бўйлаб  эпидемияни жиловлашнинг ягона тизими мавжуд бўлмаганида. Турли штатлар ўз имкониятига кўра иш тутмоқда, ваҳоланки бунда федерал миқёсдаги стратегия керак, дедилар улар.

Иккинчи ўринда Бразилия турибди. Учинчи ўринда эса бир кеча-кундузда 29 минг одамга касаллик юққан Ҳиндистон. Куни-кеча дунёга машҳур Болливуд актёрлари оиласи ҳам инфекция юқтиргани маълум қилинди. Беморлар қаторида энг юксак мукофотлар соҳиби бўлган Амитабх Баччан, унинг ўғли Абишек Баччан, келини ва айни вақтда актриса, собиқ дунё гўзали Айшвария Рай ҳамда  8 ёшли неваралари бор.

Ҳиндистонда жами 878 минг одам касалланган,  23 мингдан зиёд қурбон берилди.

Ундан кейинги ўринда  Россия (726036 бемор).  Перуда эса  326 минг бемор бор.

 

Фото: news.liga.net