COVID-19га қарши курашда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар Қозоғистонга ёрдам бермоқда

COVID-19га қарши курашда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар Қозоғистонга ёрдам бермоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари Қозоғистондаги Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар ташкилоти вакиллари билан бўлиб ўтган онлайн-йиғилишда пандемияга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди. Қозоғистон минтақаларда мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ЖССТ экспертларини йўллашни таклиф қилди.

Матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Алексей Цой республикада олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирган. Аҳоли ўртасида ҳаққоний маълумотлар тарқатиш, барча даражалардаги тиббий муассасаларда амалга ошириладиган ишлар бўйича аниқ йўриқномалар ишлаб чиқиш, ходимларни коронавирус инфекцияси олдини олиш ва даволаш бўйича ўқитиш, кадр резерви шакллантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларни тилга олган.

«COVID-19 ташҳиси қўйиш учун компьютер томографияси ва рақамли рентген-аппаратлардан фойдаланиш кенгайтирилмоқда, мобиль бригадалар тест олишлари учун имконият яратилмоқда. Айни вақтда тест олувчи лабораториялар имкониятлари кенгайтирилмоқда», деди вазир.

Бундан ташқари Алексей Цой стационарларга ўпкани сунъий вентиляция аппаратлари билан  таъминлаш яхшиланаётгани, беморлар учун ўринлар сони 50 фоизга оширилаётгани, амбулатория даражасида масофадан тавсиялар бериш йўлга қўйилганини айтиб ўтди. Шошилинч ёрдам кўрсатиш имкониятлари ҳам ошиб бормоқда. Вазир, шунингдек, зарур дори-дармонлар сотиб олишни жадаллаштириш, мамлакатдаги товар ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасида бажарилган ишларни ҳам тилга олди.

«Шуни ҳам алоҳида таъкидлашни истардимки, Қозоғистон БМТ ва ЖССТ раҳбарлигида COVID-19 муносабати билан етказиб бериш хизмати ташкил этишдан манфаатдор», деб таъкидлади Алексей Цой.

Мамлакатимиз бу жараёнда иштирок этади. Тегишли номзодлар белгиланган.

Коронавирусга қарши курашда Россия ҳам ёрдам кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш зарур. Қўшни мамлакатдан яна 50 мингта КВИ тести олиб келинади. Пандемия бошланганидан буён Россия Қозоғистонга жами 18 минг тест-систем тақдим этди.

«Қозоғистонга ёрдам нотижорат ташкилотлар томонидан ҳам кўрсатилмоқда. Улар имкониятидан келиб чиққан ҳолда, фақат июль ойида 100 мингдан зиёд ниқоб, 20 минг жуфт қўлқоп, шунингдек, термометрлар, антисептиклар ва бошқа нарсаларни  Қозоғистон минтақаларига йўллади», деди Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакиласи Мария Захарова.

Бундан ташқари, Россия COVID-19 га қарши курашиш учун Қозоғистонга 2 млн доллар маблағ ажратди.

 

Фото: 24.kz