КВИдан уйда даволаниш: эксперт тавсиялари

КВИдан уйда даволаниш: эксперт тавсиялари

Уй шароитида коронавирусдан қандай даволаниш керак, касалликка чалинмаслик учун қандай чора-тадбирлар кўриш зарур? Замонамиз учун долзарб саволлар билан Kazakh TV мухбири Асфендияров номли Қозоғистон миллий медицина университети профессори  Лаззат Ералиевага мурожаат этди.

- Лаззат  Тасбулатовна, ўзига коронавирус юққанини тахминлаган одам биринчи навбатда нима қилиши лозим? Врачга мурожаат этиши керакми ёки дарҳол «Тез ёрдам» чақириши зарурми?

- Аввало одам КВИ симптомларини билиши лозим. Коронавирус инфекцияси икки босқичда ўтади. Респиратор давригача бўлган босқич биринчи босқич ҳисобланадиу тахминан бир ҳафта давом этади. Одатда, ёшларда касаллик шу босқичдан нарига ўтмайди. Энг муҳими, респираторгача даврда мутлақо ваҳима қилмаслик керак – қўрқув ва симптомлардан кўпчилиги фақат хаёлимизда бўлади! Дарҳол «Тез ёрдам»га мурожаат этиш шарт эмас. КВИ симптомлари ёзилган чек-лист тайёрлайсиз. Симптомлар қуйидагилар: юқори ҳарорат, бурун битиши, мушакларда оғриқ, ҳид билишнинг йўқолиши, кўкракда оғриқ, йўтал, заифлик ва бошқа ҳолатлар. Ҳар бир белги қачон пайдо бўлганини ёзиб бориш зарур. Шунда касаллик ривожини кузата оласиз ва аҳволингиз яхшиланаётгани ёки ёмонлашаётганини баҳолайсиз. Ўзингизни назорат қилинг. Одатда соғлом одам минутига 20 мартагача нафас олади. Ҳаракатларда, жисмоний юкламаларда нафас олишга қийналмаслигингиз зарур. Буларнинг ҳаммасини чек-листга ёзиб боринг. Агар одам 7 кундан кўп хасталанса қуруқ йўтал, кўкракда оғриқ, нафас олишида қийинчиликлар пайдо бўлади. Белгиларнинг ҳаммасини ёзиб олинг ва участка педиатрига мурожаат қилинг ёки «Тез ёрдам» чақиринг. Сурункали касалликлари бўлган 65 ёшдан катта одамлар буни дарҳол қилиши зарур.

- Уйда даволаниш тартибини кўрсатиб берсангиз?

Биринчи навбатда – кўп суюқлик ичиш. Касалликнинг аввало симптомлари даволанажи. Бевосита коронавирусга таъсир қилувчи препаратлар ҳали ихтиро қилинмади. Шунинг учун амбулатория босқичида, уйда кўпроқ илиқ сув ичинг. Регидрон, морслар, смородина, наъматак, резавор мевалар компотини ичишингиз мумкин. Витаминли ичимликлар фойдали. Ҳарорат кўтарилган тақдирда уни туширувчи препаратлардан фойдалана оласиз, аммо дориларни ичишда улар ораси камида 4 соат бўлиши шарт. Ҳароратни пасайтириш учун жисмоний усуллардан фойдаланиш мумкин. Аммо, агарда, 38 даража иситмага чидай олса – уни тушириш керак эмас. Ҳарорат кўтарилиш организмнинг иммунитети воситалари ишлаб чиқилаётганини кўрсатади. Организмни ўзига қўйиб бериш керак.  Уйда С, D витаминлари бор бўлса – улардан ҳам фойдаланиш мумкин. Кечалари камида 8 соат ухлаш шарт. Ҳар қандай парҳезларни бекор қилиш, ҳар томонлама тўлақонли таомланиш керак. Спирт, сода, йод ҳидлаш бефойда. Ижтимоий тармоқларда ёзилган нарсанинг ҳаммаси ҳам ҳақиқат эмас. Тўғри нафас олиш зарур. Кўкрак ва қоринни тўлдириб нафас олиш лозим. Одатда фақат эркаклар шунлай нафас олади, аёллар ҳам ўрганиши зарур. Кунига бир неча марта нафас олиш бадан тарбиясини ўтказиш зарур. Тоза ҳаво ва бир оз жисмоний ҳаракатлар албатта керак.

- Аҳоли турли вирусга қарши препаратлар ва антибиотиклар истеъмол қиляпти. Бу қандай натижага олиб келиши мумкин? Қайси дориларни истеъмол қилиш мумкин?

- Ҳозир биз улкан муаммо арафасида турибмиз, дейиш мумкин. Одамлар сотиб олаётган вирусга қарши препаратлар маълум бир хусусиятларга эга. Қисқа муддатда иммунитет кўтарилади, аммо аслида организм қанчалик қаршилик кўрсата олиши аввало турмуш тарзига, унда сурункали касалликлар бор-йўқлигига боғлиқ.   

Иккинчи масала, даволанишни ҳеч қачон антибиотиклардан бошламаслик лозим. Антибиотиклар вирусларга қарши таъсир кўрсата олмайди. Биринчидан, улар табиий иммунитетни пасайтиради, иккинчидан, антибиотиклар тошма, диарея ва бошқаларни келтириб чиқиши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлган тақдирда доктор пациентда антибиотикка  реакция юз бердими, ёки коронавирус инфекцияси туфайлими - билолмайди. Антибиотиклар айни вақтда ошқозон микрофлорасини ишдан чиқаради. Энг қўрқинчлиси шундаки, бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилигини оширади. Одамни даволаш учун антибиотикка зарурат туғилганида эса врач нима билан даволашни билолмай қолади.

Гормонларни мутлақо сотиб олмаслик керак, улар жуда хавфли.  Тўлиқ гормонал дисбаланс юз бериши ва иммунитет кескин пасайиши мумкин. Буларни сираям унутмаслик зарур.

- Дастлабки симптомлар пайдо бўлганида, диагноз тасдиқлангунича қандай препаратлардан фойдаланиш мумкин?

Аптечкада ҳароратни пасайтирувчи препарат зарур. Аслида уларнинг турлари  жуда кўп. Аптечкада парацетомол, ибуфен, ибупрофен, эффералган, панадол, силикон шамлар, фервекс ҳам бўлиши мумкин. Уларнинг ҳар бири ҳароратни пасайтириши мумкин. Аптечкангизда яна витаминлар ва томоқда қандайдир оғриқлар бўлган тақдирда сўриладиган антисептик таблеткалар бўлиши мумкин.

- Иммунитетни кучайтириш ва касаллик юқтириб олмаслик учун қайси витаминларни ичишни маслаҳат берардингиз?

- Бунда кўп нарсаларни билиш керак, витаминлар иммунитетга билвосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун С витамин ичаяпман, демак касал бўлмайман, дейиш тўғри эмас. Ҳаммаси организмга, ёшига, қандай вирус босими мавжудлигига боғлиқ. Албатта, С витамин – энг муҳим саломатлик витамини. Ҳозир турли резавор мевалар мавсуми. Морс тайёрланг. Кунига камида уч литр компот ичинг.

- Энг муҳим масалалардан бири  коронавирусдан болаларни ҳимоя қилиш. Агар бола бир ёшдан кичик бўлса ва унинг ҳарорати кўтарилган бўлса – ваҳима қилиш керакки?

Бахтимизга болаларда коронавирус инфекцияси одатда симптомсиз ўтади. Кўпинча у фаренгит ёки ренит шаклида ўтади. Шунинг учун одатдаги шамоллаш каби даволаш зарур. Ҳарорат кўтарилса – уни пасайтириш, кўп суюқлик ичиш, енгил таомлар зарур. Шуни унутмангки, болаларда бу касаллик енгил ўтиши дунё бўйича тасдиқланган. Ҳатто КВИ симптомлари билан оғриётган аёллардан туғилган болалар ҳам.

 

Фото: liter.kz