Қозоғистонда тиббиёт муассасалари онлайн-мониторинги жорий этилди

Қозоғистонда тиббиёт муассасалари онлайн-мониторинги жорий этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эндиликда мутлақо янгича ишлайди. Вазирлик тиббиёт даргоҳларида онлайн-мониторингни йўлга қўймоқчи. Бундай формат мамлакатда КВИга қарши кураш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва кучайтиришни талаб қилади. Бугунги брифинг давомида Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ҳар бир муассаса қандай ишлаётганини мутазам кузатиб бориш жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

«Биз онлайн кўриклар янги форматини ишлаб чиқдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари реал вақт тартибида тиббий муассасаларни айланиб чиқишади. Кеча Итираудаги учта ташкилотда дастлабки онлайн кўрик ўтказилди. Мутахассис ташкилот бўйлаб ҳаракатланади ва ходимларимиз аниқ муаммолар юзасидан йўлланма беради. Бундай формат туфайли қисқа вақтда бир қанча объектларни кўриб чиқишга муваффақ бўлдик», деди вазир.

Алексей Цой мамлакатда дори-дармон тақчиллиги муаммоси ҳал этилаётганини билдирди. Унинг айтишича, препаратов олиб келиш жадаллаштирилган, зарур ҳужжатлар имзоланган. Тез орада зарур дори-дармонлар аптекалардан жой олади.

Шу билан бирга вазир дори-дармонлар нархи устидаги назорат кучайтирилишини билдирди. Аҳолининг саломатлиги ҳисобига бойлик орттиришни истаётганлар жавобгарликка тортилади.

«Ҳокимликларда мониторинг гуруҳлари тузилган, жамоат кенгашлари жалб этилган, нодавлат ташкилотлар давлат белгилаб қўйган энг юқори нархларни кўриб олганча мониторинг ўтказади. Қозоғистонликлар саломатлиги ҳисобига даромад орттираётганлар қонунга кўра жазоланади», деди Алексей Цой.

 

Фото: inbusiness.kz