Қозоғистон шифокорлари онлайн-маслаҳат беряпти

Қозоғистон шифокорлари онлайн-маслаҳат беряпти

Эндиликда юртдошларимиз уйидан чиқмаган ҳолда врач билан боғлана олади. Давлат раҳбари топшириғига кўра, янги телемедицина хизмати ишга туширилди.

Майдонча пациент ва врач ўртасида чатда гаплашиш, аудио-, видео- ва файл алмашиш имкониятларини беради. Маслаҳат олиш учун бемор ўзи бириктирилган муассаса хизматчиси билан боғланади. Бунга «электрон ҳукумат» сайти орқали эришиш мумкин. Терапевт, гинеколог, кардиолог, эндокринолог ва бошқалар хизмати навбат билан амалга оширилади.

Бепул онлайн-консультация олиш учун зарур:

  1. iDoctor.kz сайтида «Онлайн-консультация» бўлимига ўтиш;
  2. «Бесплатная консультация»ни босиш;
  3. Қозоғистон фуқароси эканлигингиз ва бепул онлайн хизмат олиш ҳуқуқига эгалигингизни тасдиқлаш учун ИИН, телефон рақамлари, манзил ва электрон почтани ёзишингиз;
  4. Берилган рўйхатдан зарур шифокорни тасдиқлашингиз;
  5. Рўйхатдан ўтиб, навбатга туришингиз лозим.
  6. Шифокор тайёр бўлганида, фойдаланувчига SMS-хаар ҳамда почтага электрон хат келади.
  7. Консультациядан сўнг унинг сифатини баҳолай оласиз. Мутахассис ҳақида фикрингизни ҳам қолдиришингиз мумкин.

Қозоғистон фуқароси бўлмаганлар ёки тиббий муассасага бириктирилмаганлар пулли хизмат олиши ҳам мумкин.   

Бу пилот лойиҳа Алмати, Нур-Султон ва Чимкентдаги учта муассасада иш бошлади. Кейинроқ барча шаҳарлар уланиши режалаштирилган.

Атирау вилоятида эса аҳолига масофадан хизмат кўрсатиш мақсадида колл-марказ ишлаб турибди. Енгил шаклда ўтаётган коронавируса ва бошқа вирус касалликларига чалинганларга тиббиёт масалаҳати бериляпти. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасидан хабар беришларича, 103, 109 ёки 112 рақамларига қўнғиоқ қилганлар уйда қандай даволаниш лозимлиги, ўз-ўзини яккалаш чоралари, зарур дори-дармонлар ҳақида батафсил маълумот олади.

«call-марказ ишига 28 умумий даволаш врачи жалб этилган. Улар коронавирус инфекцияси, ўткир респиратор-вирус инфекцияси ва пневмония хасталиги юзасидан маслаҳатлар беради. Бу эса «Тез ёрдам» ходимлари ишини енгиллаштиради», деди бошқарма раҳбари Нурлибек Қабдиқапаров.

 

Фото: expertonline.kz


×