Қозоғистонда COVID-19 юқтирганлар сони 14 мингга яқинлашди

Қозоғистонда COVID-19 юқтирганлар сони 14 мингга яқинлашди

Ўтган кеча-кундузда яна 314 бемор аниқланди. Ўсиш - 2,3 фоиз.
Касаллик юқиши Қарағанди вилояти, Нур-султон шаҳри, Ақтўбе ва Алмати шаҳрида энг кўп кузатилган. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, республикада COVID-19 юқтирганлар сони 13 872 нафарга етди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султан – 2620(+50)

Алмати – 3005(+48)

Чимкент – 1051(+29)

Ақмўла вилояти – 186(+2)

Ақтўбе вилояти – 492(+48)

Алмати вилояти – 490(+20)

Атирау вилояти – 1246(+14)

Шарқий Қозоғистон вилояти – 224(+9)

Жамбил вилояти – 467(+5)

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 893(+15)

Қарағанди вилояти – 1342(+52)

Қўстанай вилояти – 210(+1)

Қизил Ўрда вилояти – 484

Манғистау вилояти – 368(+11)

Павлодар вилояти – 298(+2)

Шимолий Қозоғистон вилояти – 76(+4)

Туркистон вилояти – 420(+4)

Яна 630 нафар симптомсиз коронавирус инфекцияси ташувчилари рўйхатга олинди. Бундайларнинг умумий сони Қозоғистонда 3159 га етди.

248 одам тузалиб чиқди. Касалликни енгиб ўтганлар умумий сони 8 593 нафар. 67 нафар юртдошимиз жон берди.

 

Фото: bryansk.kp.ru