Қозоғистонда COVID-19 билан зарарланганлар сони 12 минг 312 нафарга етди

Қозоғистонда COVID-19 билан зарарланганлар сони 12 минг 312 нафарга етди

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги юқумли касалликлар шифохоналари учун ўпка патологиясида муолажа ўтказишга мўлжалланган 87 та виброакустик ускуна сотиб олди.

«Мазкур тадбир COVID-19 бўйича тиббий ёрдам кўрсатаётган соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник жиҳозланишини мустаҳкамлаш борасидаги йирик дастурнинг давомидир. Виброакустик терапия қўлланиши вирус инфекциясини даволаш жараёнида ўпкада асоратлар қолмаслиги учун зарур бўлиб, ушбу даволаш босқичи миллий стандартларга мос келади ва оғир касалларда синаб кўрилганида ижобий натижа бермоқда», дея  изоҳ берилди вазирликда.

Куни кеча коронавирус туфайли яна 4 та ўлим ҳолати қайд этилди. Шу тариқа, республикада хавфли вирусдан жон берганлар сони 52 нафарга етди. Зарарланганлар сони ҳам ошиб боряпти. Биргина ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 245 та янги ҳолат аниқланди. Ўсиш кўрсаткичи 2,0 фоизни ташкил этди. COVID-19 юқтирганларнинг жами сони республика бўйича 12 минг 312 нафарга етди.

Ҳудудлар кесимида вазият қуйидагича:

Алмати шаҳри – 2790(+49)

Нур-Султон шаҳри – 2379(+35)

Атирау вилояти – 1185(+10)

Қарағанди вилояти – 1072(+48)

Чимкент шаҳри – 924(+15)

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 776(+22)

Қизил Ўрда вилояти – 452(+3)

Алмати вилояти – 413(+11)

Жамбил вилояти – 412(+7)

Туркистон вилояти – 389(+5)

Ақтўбе вилояти – 373(+6)

Манғистау вилояти – 319(+11)

Павлодар вилояти – 229(+5)

Қўстанай вилояти – 195(+4)

Ақмўла вилояти  – 172(+5)

Шарқий Қозоғистон вилояти  – 168(+9)

Шимолий Қозоғистон вилояти – 64

 

Фото: ktk.kz