Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 11 500 дан ошди

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 11 500 дан ошди

Ўтган суткада Ақмўла, Қўстанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларида коронавирус юқтириш ҳоллари рўйхатга олинмади. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра,  24 соат ичида яна 263 одамда касаллик аниқланди. Ўсиш суръати 2,3 фоизни ташкил этди. Хасталанганлар жами сони  11571 га етди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Алмати – 2676(+29)

Нур-Султон  – 2266(+59)

Атирау облиси – 1119(+14)

Қарағанди вилояти – 956(+24)

Чимкент  – 885(+18)

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 692(+27)

Қизил Ўрда вилояти – 418(+16)

Жамбил вилояти – 393(+13)

Түркистан вилояти – 384(+5)

Алмати вилояти – 376(+15)

Ақтўбе вилояти – 349(+6)

Маңғистау вилояти – 291(+19)

Павлодар вилояти – 217(+11)

Қўстанай вилояти – 182

Ақмўла вилояти – 166

Шарқий Қозоғистон вилояти – 142(+7)

Шимолий Қозоғистон вилояти – 59

Бугунги кунгача Қозоғистонда 5587 фуқаро инфекциядан тўлиқ тузалиб чиқди, 41 нафар қурбон берилди.

 

Фото: kp.kz