Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 11308 га етди

Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 11308 га етди

Мамлакатда ўтган кеча-кундузда 450 нафар коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланди. Ўсиш суръати:  4,1 фоиз. Шуни ҳам айтиш керакки, касалланганлар сони барча минтақаларда  ортди ва 11308 нафарни ташкил қилди.

Энг юқори кўрсаткич Алмати шаҳрида , яна 31 бемор аниқланган минтақада 2647 одамга КВИ ташҳиси қўйилган. Пойтахтда эса яна 101 одамда касаллик аниқланди. Нур-Султонда жами 2207 одам COVID-19 юқтирган.

Бошқа минтақаларда вазият қуйидагича:

Атирау вилояти – 1105(+69);

Қарағанди вилояти – 932(+59);

Чимкент – 867(+32);

Ғарбий  Қозоғистон вилояти – 665(+44);

Қизил Ўрда вилояти – 402(+31);

Жамбил вилояти – 380(+3);

Туркистон вилояти – 379(+9);

Алмати вилояти – 361(+8);

Ақтўбе вилояти – 343(+5);

Манғистау вилояти – 272(+17);

Павлодар вилояти – 206(+1);

Қўстанай вилояти – 182(+5);

Ақмўла вилояти – 166(+14);

Шарқий Қозоғистон вилояти – 135(+16);

Шимолий Қозоғистон вилояти – 59(+5).

Тузалиб чиққанлар - 5404. Вафот этганлар - 41.

 

Фото: rg.ru