Европарламент Қозоғистоннинг короновирусга қарши курашда тутган чора-тадбирларини маъқуллади

Европарламент Қозоғистоннинг короновирусга қарши курашда тутган чора-тадбирларини маъқуллади

Қазинформ тарқатган маълумотга кўра, Марказий Осиё билан алоқалар бўйича Европа парламенти делегацияси раҳбари Фульвио Мартушелло фикрича, Қозоғистон томонидан COVID-19 билан курашиш учун қўлланилган чора-тадбирлар ўз вақтида ва мутлақо тўғри бўлган.

Ф. Мартушелло барча қатъий, аммо зарурий чекловлар ЖССТ тавсияларига мослигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Улар, Европарламент вакили фикрича, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига бўлган босимни камайтириш ва минглаб қозоғистонликлар саломатлигини сақлаб қолишга хизмат қилди.

«Айни вақтда давлат соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб қувватлаш билан бирга қозоғистонликлар умумий хавфга қарши биргаликда кураша олиши учун етарлича маблағ ажрата олганлиги ҳам жуда муҳим», деб қўшимча қилди Мартушелло.

Шунингдек, делегации раҳбари Қозоғистон биотиббиёти юқори даражада рақобатбардошлигини ҳам тилга олди. Минтақа илмий муассасалари қисқа муддатда короновирусни аниқлашга имкон берувчи тест-тизимлари яратди, ҳозир эса вакцинани синовдан ўтказмоқда.

Айни вақтда, депутат мамлакатлар орасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш берувчи ва янги устунликлар яратувчи Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида янги шартнома тузилганини эслатди:

«Ҳар қандай бўҳрон қачондир тугайди, ҳозир биз Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида муносабатлар янада мустаҳкамланадиган келажак ҳақида ўйлашимиз керак», деди у.

 

Фото: 24.kz