Қозоғистонда COVID-19 билан хасталаниш ҳоллари жамоаларда касаллик авж олишига боғлиқ

Қозоғистонда COVID-19 билан хасталаниш ҳоллари жамоаларда касаллик авж олишига боғлиқ

Мамлакатда Фавқулодда ҳолат тугаганидан буён 3,5 мингдан ортиқ КВИ юқтириш ҳоллари рўйхатга олинди. Аммо беморлар сони ортиши барқарор - 5 фоиздан кам. Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов брифинг давомида мамлакатнинг айнан қайси минтақаларида касаллик авж олганини айтиб ўтди.

«Бугунги кунда касалланиш ҳоллари локал характерга эга. Атирау , Қарағанди, Жамбил, Қўстанай, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ва Чимкентда кескин кўпайиш кузатилмоқда»,  деди Е. Биртанов.

Вазирнинг таъкидлашича, бу вилоятларда касаллик тарқалиши аввало меҳнат жамоаларида юз берган. Беморлар профилактик тестлар давомида аниқланган.

«Тенгиз конида дастлабки беморлар рўйхатга олингач, ёппасига тест ишлари амалга оширилди ва бугун аниқланган ҳоллар мингтадан ошди. Ҳозир вазият санитария хизмати ва маҳаллий ҳокимликлар назорати остида»,  деди Елжан Биртанов.

Шуни ҳам айтиш керакки, бундай картина Қарағанди вилоятидаги конда ҳам кузатилган. Унда 350 дан ортиқ касалланиш ҳоллари аниқланган. Чимкентдаги корхонада эса  - 219 ҳолат. Нур-Султон ва Туркистон вилояти қурилиш майдончаларида эса 80 та ҳолат рўйхатга олинди. Ақтўбе ва Жамбил вилоятлари ҳарбий қисмларида ҳам беморлар бор.

Вазирнинг айтишича, бугунги кунда мамлакат лабораторияларида кунига 25 мингтагача тестолиняпти. Эпидемия бошланганидан буён 711 мингта тест ўтказилган. Шу кунларда 4653 одам даволаняпти, улардан 355 нафари - болалар.

 

Фото: baigenews.kz