Қ. Тўқаев: «Коронавирусга қарши кураш тугаганича йўқ»

Қ. Тўқаев: «Коронавирусга қарши кураш тугаганича йўқ»

Мамлакат пандемия авж нуқтасидан ўтган бўлса-да, кураш давом этмоқда. Ижтимоий ишонч Миллий кенгаши йииғилишида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев буни алоҳида таъкидлади.

«Коронавирус иш тартибимизга ўзгаришлар киритди. Мамлакат пандемия авж нуқтасидан ўтди. Шунга қарамай касалликка қарши кураш тугаганича йўқ. Хавф жуда катта. Коронавирус замонавий дунё қадриятларини ўзгартириб юборди»,  деб таъкидлади Давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасини ровижлантириш, ўз-ўзини таъминлаш, ҳамкорлик ва масъулият зарурлигига эътибор қаратди.

«Шу муносабат билан давлат хизматида ҳам, жамоат ҳаётининг барча соҳаларида ҳам чуқур ўзгаришлар кутиляпти. Пандемия мамлакатимиз учун катта синов бўлди. Қозоғистон халқи қийинчиликлардан ҳеч қачон қўрқмаган. Бу сафар ҳам бирдамлигимизни намойиш эта олдик», деб таъкидлади Қосим Жўмарт Тўқаев.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигидаги Ижтимоий  ишонч Миллий кенгаши онлайн тартибда ўтказилди. Кун тартибига қўйилган инсон капиталини ривожлантириш масаласи қўйилди, йиғилганлар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Фото: inform.kz