Қозоғистон пандемия даврида органлар донорлигини амалга ошираётган Марказий Осиёдаги ягона мамлакат

Қозоғистон пандемия даврида органлар донорлигини амалга ошираётган Марказий Осиёдаги ягона мамлакат

Қозоғистон – пандемия даврида ҳам одам аъзоларини кўчириш ишларини тўхтатмаган мамлакатлар қаторида иш юритаяпти.

«Биз Марказий Осиёдаги юрак ва ўпка аъзоларини кўчириш билан шуғулланаётган ягона мамлакатмиз. Бундай амалиётларни мамлакат ичида ўтказамиз, операциялар у қадар кўп эмас. Ҳозир органларни  бошқа мамлакатдан олиш ёки бошқа мамлакатга жўнатиш имконияти чекланган. Шу боис ҳам бизда ўлимидан сўнг аъзоси сақланиб қолган донорлар жуда оз», деб маълум қилди Миллий илмий кардиохирургия маркази раҳбари Юрий Пя. 

Унинг айтишича, трансплантация амалиётлари сони карантин даврида кескин камайди. Фақат бизда эмас, дунё бўйича ҳам. Умуман олганда, 2012 йилдан буён Қозоғистонда 81 та юрак кўчириш амалиёти ўтган.

«Статистикага кўра бош миясига қон қуюлиши, йўллардаги фалокатла туфайли вафот этаётганлар сони етарлича кўп. Аммо, афсуски, аниқланган донорлар ва қариндошлари аъзолари кўчирилишига ижозат бериш ҳоллари жуда камлигича қолмоқда», деб таъкидлади кардиохирургия маркази раҳбари.

Эслатамиз, аввалроқ республикада кам ноёб донор амалиёти ўтказилди. Вафот этган қозоғистонлик органлари туфайли бешта бемор ҳаёти сақлаб қолинди.

 

Фото: inform.kz