Қозоғистонда COVID-19 билан хасталаниш ҳоллари 8 ярим мингдан ортди

Қозоғистонда COVID-19 билан хасталаниш ҳоллари 8 ярим мингдан ортди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 209 нафар коронавирус инфекцияси юқтирганлар аниқланди. Ўсиш 2,5 фоизни ташкил қилди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, COVID-19 юқтирганлар умумий сони 8531 нафарга етди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султан – 1630(+32)

Алмати – 2201(+37)

Чимкент – 606

Ақмўла вилояти – 146(+1)

Ақтўбе вилояти – 276(+6)

Алмати вилояти – 288(+4)

Атирау вилояти – 891(+12)

Шарқий Қозоғистон вилояти – 66(+4)

Жамбил вилояти – 292(+33)

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 414(+28)

Қарағанди вилояти – 595(+33)

Қўстанай вилояти – 122(+2)

Қизил Ўрда вилояти – 289(+6)

Манғистау вилояти – 167(+1)

Павлодар вилояти – 187(+10)

Шимолий Қозоғистон вилояти – 46

Туркистон вилояти – 315

Бугунги кунга келиб тузалиб чиққанлар умумий сони 4352 нафар. Мамлакатда 35 одам бу касалликдан вафот этди.

 

Фото: strategy2050.kz