COVID-19 пандемияси: Қозоғистонга дори-дармонлар етказиб беришда муаммолар мавжуд

COVID-19 пандемияси: Қозоғистонга дори-дармонлар етказиб беришда муаммолар мавжуд

«СК-Фармация» раиси БерикШарип мамлакатимиздаги беморлар учун дори-дармонлар етарли бўлмай қолиши мумкинлигини билдирди. Бундай ҳолат юз берган тақдирда пациентлар шикоят қилиши мумкин.

«Ҳар бир пациент 1439 рақамлари орқали қўнғироқ қилиб, у ёки бу препарат йўқлигидан шикоят қилиши мумкин. Контакт-марказ аввало амбулаторияда даволанаётганлар учун мўлжалланган. Бироқ ҳар бир пациент стационарлар дори-дармонлар билан таъминланиши юзасидан ҳам шикоят қила олади. Пациент норози бўлган тақдирда фаол ҳаракат қиламиз, тегишли тиббий ташкилотга чиқамиз ва муаммони ҳал этишш масаласини кўтарамиз», деди компания раҳбари.

Маълум бўлишича, дори-дармонлар турли тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимланиши ёки махсус тиббий хабда сақланаётган захирадан олиниши мумкин. Аммо бугунги кунда коронавирус пандемияси туфайли Қозоғистонга қатор дорилар етказиб беришда узилишлар бор.

«20 та препарат етказиб беришда муаммолар туғилмоқда, дунё пандемияси таъсири сезилмоқда. Бу масалада тегишли чоралар кўриляпти», деди Берик Шарип.

 

Фото: ehonews.kz