Қозоғистонда COVID-19 юққанлар сони 7597 га етди

Қозоғистонда COVID-19  юққанлар сони 7597 га етди

Республикада ўтган кеча-кундуз давомида 363 коронавирус инфекцияси юқтириш ҳоллари рўйхатга олинди. Ўсиш суръати - 5,0 фоиз. Қарағанди вилоятида 130, Нур-Султонда 54, Алматида 35, Чимкентда 31 ҳолат аниқланди. Шунингдек, Атирау вилоятида 25, Алмати вилоятида 24, Туркистон  вилоятида 20 одам касалланган.  Ақтўбе ва Қизил Ўрда вилоятларида  9 та, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 8, Ақмўла ва Жамбил вилоятларида 7 тадан, Қўстанай вилоятида 3 та ҳамда Шимолий Қозоғистонда 1 ҳолат рўйхатга олинди.

Минтақалар бўйича вазият қуйидагича:

Алмати - 2001,

Нар-Султон – 1457,

Атирау вилояти - 841,

Чимкент - 539,

Қарағанди вилояти - 430,

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 360,

Қизил Ўрда вилояти - 275,

Туркистон вилояти - 267,

Алмати вилояти - 262,

Ақтўбе вилояти - 242,

Жамбил вилояти - 229,

Павлодар вилояти - 176,

Манғистау вилояти -164,

Ақмўла вилояти - 142,

Қўстанай вилояти - 113,

Шарқий Қозоғистон вилояти - 59,

Шимолий Қозоғистон вилояти - 40.

3843 одам тузалиб чиқди. 35 нафар бемор вафот этди.

 

Фото: tengrinews.kz