Нур-Султон шаҳрида COVID-19 тарқалиши суръати икки марта пасайди

Нур-Султон шаҳрида COVID-19 тарқалиши суръати икки марта пасайди

Пойтахтда коронавирус эпидемиясига боғлиқ  вазият барқарорлашди -  янгидан хасталаниш ҳоллари икки марта камайди. уменьшилось в два раза. Жамоат Соғлиғини сақлаш бошқармаси раҳбари Сауле Қисиқова ўтказган брифингда шундай маълумот берди. Унинг  айтишича, Нур-Султонда хасталанганларнинг деярли ярми шифохоналардан чиқди. Сўнгги ҳафталарда хасталаниш сони  5 фоиздан ортмади. Айни вақтда, аҳоли орасида инфекция тарқалиши эҳтимоли олдини олиш бўйича иш юритиляпти. Биринчи навбатда, таваккал гуруҳидагилар тестдан ўтказиляпти.

«Эпидемиологик вазиятга кўра, пойтахт одатдаги ҳаётга қайта бошлади. Коронавирус туфайли жорий этилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилиняпти. Биз эса, шаҳарликлар билан бирга, янги мавжудликни синаб кўряпмиз»,  деди Сауле Қисиқова.

Айни вақтда аҳоли санитария меъёрларига риоя қилиши лозим. Айниқса, кўпчилик тўпланган жойлардан узоқ юриш муҳим. Ниқоб тақиш, масофаланиш ва гигиена қоидаларига риояэтиш шарт. Санитар врачлар фикрича, оддий қоидаларга риоя этмаслик касаллик қайтадан авж олишига олиб келиши мумкин. Инфекция кетганича йўқ, демак, аҳоли янги қоидалар асосида яшаши зарур.

Аввалроқ пойтахт ҳокими  Алтай Кульгинов Нур-Султон аҳлига карантин кучайтирилиши мумкинлигини айтганди. «Агарда биз ишни бўшаштирсак, аввалги тарибни жорий этишга мажбурмиз», деди шаҳар раҳбари.

Фото: astana.gov.kz