Қозоғистон Президенти фуқароларни эҳтиёт чораларига риоя этишга чақирди

Қозоғистон Президенти фуқароларни эҳтиёт чораларига риоя этишга чақирди

Қозоғистонда  коронавирус тарқалиш эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Twitter даги саҳифасида маълум қилди.

«Коронавирусга қарши курашда ижобий ўзгаришлар мавжуд бўлгани ҳолда, унинг тарқалиш эҳтимоллиги юксак даражада қолмоқда. Барча фуқароларни саломатлигига зарар етмаслиги учун жамоат жойларида эҳтиёт чораларига риоя этишга чақираман. Карантин тартиби, бирмунча енгиллаштирилса-да, сақланиб қолмоқда», деб ёзди Давлат раҳбари.

 

Фото: 24.kz