Қозоғистонда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 6440 нафарга етди

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 6440 нафарга етди

Ўтган дам олиш кунлари республикада КВИ юқтирганлар сони анча ортди. Сўнгги кеча-кундузнинг ўзида 283 нафар одам бу касалликка чалингани аниқланди. Атирау вилоятида 86, Чимкентда 60 одам COVID-19 билан хасталанган. Алмати шаҳрида 46, Нур-Султонда 20, Туркистон вилоятида 16, Қарағандида  18, Ғарбий Қозоғистонда 13, Манғистауда 8, Алмати вилотяи ва Павлодарда 3 тадан, Шимолий Қозоғистон ва Жамбилда 2 тадан, Ақмўла, Қўстанай ва Қизил Ўрдада биттадан бемор аниқланган.

Шу тариқа, ўсиш 4,6 фоизни ташкил қилди. Минтақалар бўйича вазият қуйидагича:

Алмати - 1848,

Нур-Султон - 1251,

Атирау вилояти - 627,

 Чимкент - 404,

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 323,

Қарағанди вилояти - 250,

Қизил Ўрда вилояти - 246,

Ақтўбе вилояти - 228,

Туркистон вилояти - 222,

Алмати вилояти - 209,

Жамбил вилояти - 205,

Павлодар вилояти - 165,

Манғистау вилояти -161,

Ақмўла вилояти - 126,

Қўстанай вилояти - 79,

Шарқий Қозоғистон вилояти - 58,

Шимолий Қозоғистон вилояти – 38.

Жами 3256 одам тузалиб чиқди. 34 нафари вафот этди.

 

Фото: topspb.tv