Қозоғистонда КВИ билан хасталанганлар сони 5689 га етди

Қозоғистонда КВИ билан хасталанганлар сони 5689 га етди

Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда яна 118 нафар коронавирус инфекцияси юқтирганлар аниқланди. Ўсиш 2,1 фоизни ташкил қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, COVID-19 юқтирганлар жами сони 5689 га етди. Бугунги кунгача 2531 қозоғистонлик касалликни енгиб ўтди. 34 нафари вафот этди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон – 1173(+25)

Алмати – 1689(+11)

Чимкент – 255(+5)

Ақмўла вилояти – 114(+4)

Ақтўбе вилояти  – 213(+29)

Алмати вилояти  – 191(+1)

Атирау вилояти  – 474(+17)

Шарқий Қозоғистон вилояти  – 56(+1)

Жамбил вилояти  – 201(+2)

Ғарбий Қозоғистон вилояти  – 279(+7)

Қарағанди вилояти  – 212(+8)

Қўстанай вилояти  – 72(+4)

Қизил Ўрда вилояти  – 232(+1)

Манғистау вилояти  – 141(+3)

Павлодар вилояти  – 155

Шимолий Қозоғистон вилояти  – 36

Туркистон вилояти  – 196

 

Фото: ainews.kz​