Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 5571 га етди

Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 5571 га етди

Республикада 154 та янгидан коронавирус инфекцияси юқтириш ҳоллари кузатилди. Шулардан 50 нафари Алматидан, 30 нафари Нур-Султонда, 25 таси Атирау вилоятида. Ақтўбе ва Манғистау вилоятларида 8 нафардан.  Алмати вилоятида  7 одамда , Ғарбий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларида 6, Чимкентда 5, Қарағандида 4, Шарқий Қозоғистонда 3 ва Жамбил, Павлодар вилоятларида 1 тадан бемор аниқланди.

Шу тариқа, республика бўйича касаллар сони ўсиши 2,8 фоизни ташкил қилди. Минтақаларга кўра вазият қуйидагича:

Алмати - 1678,

Нур-Султон - 1148,

Атирау вилояти - 457,

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 272,

Чимкент - 250,

Қизил Ўрда вилояти - 231,

Қарағанди вилояти - 204,

Жамбил вилояти - 199,

Туркистон вилояти - 196,

Алмати вилояти - 190,

Ақтўбе вилояти - 184,

Павлодар вилояти - 155,

Манғистау вилояти -138,

Ақмўла вилояти - 110,

Қўстанай вилояти - 68,

Шарқий Қозоғистон вилояти - 55,

Шимолий Қозоғистон вилояти - 36.

2408 одам хавфли вирусни енгиб ўтди. 32 нафари вафот этди.

 

Фото: coronavirus2020.kz​