ЖССТ коронавирус қарши курашда Қозоғистонни намуна сифатида кўрсатди

ЖССТ коронавирус қарши курашда Қозоғистонни намуна сифатида кўрсатди

ЖССТ Европа минтақавий бюроси диреĸтори Ханс Клюге Қозоғистоннинг ĸоронавирусга қарши курашдаги улкан ҳиссасини тилга олди.

«Қозоғистон - COVID-19га боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш юзасидан яхши намуна бўла олади», деб ёзди Клюге Twitter  саҳифасида.

Ташкилот Европа бюроси раҳбари ёзишича, мамлакатда касаллик олдини олиш, мулоқотда бўлганларни кузатиб бориш, беморларни даволаш ва тадқиқотла олиб бориш билан шуғулланилмоқда. Ханс Клюге, шунингдек, тиббиёт ходимларини тестдан ўтказиш кенг йўлга қўйилганини кўрсатиб ўтди.

 

Фото: liga.net