Қозоғистонда COVID-19 юқтирганлар сони 4121 га етди

Қозоғистонда COVID-19 юқтирганлар сони 4121 га етди

Мамлакатда яна 72 та янги касаллик юқтириш ҳоллари рўйхатга олинди. Пойтахтда ва Алматида 17 тадан, Туркистон вилоятида 11 та, Манғистау вилоятида 10 та, Атирау вилоятида 9 та. Шунингдек, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 4, Чимкент шаҳри ва Қизил Ўрда вилоятида 2 тадан янги ҳолат аниқланди. Жами, 4121 ҳолат тасдиқланди. Минтақаларда вазият қуйидагича:

Алматида  - 1335,

Нур-Султонда - 723,

Қизил Ўрда вилоятида - 216,

Чимкентда - 215,

Атирау вилоятида - 202,

Ғарбий Қозоғистон вилоятида - 198,

Ақтўбе вилоятида  - 160,

Қарағанди вилоятида  - 159,

Жамбил вилоятида  - 158,

Алмати вилоятида  - 156,

Туркистон вилоятида  - 154,

Павлодар вилоятида  - 150,

Ақмўла вилоятида  - 101,

Манғистау вилоятида  - 84,

Қўстанай вилоятида  - 50,

Шимолий Қозоғистон вилоятида  ва Шарқий Қозоғистон вилоятида  – 30 нафардан.

Жами 1173 одам даволаниб чиқди. 29 одам касаллик қурбони бўлди.

 

Фото: 1maps.ru