Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони ортмоқда

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони ортмоқда

Тенгиз конида коронавирус юқтирганлар сони 120 нафарга етди. Санитария эпидемилоглари фикрича, бунга изоляция қоидалари бузилгани сабаб бўлган. Карантин стационарларига киритилган ишчилар белгиланган тартибга риоя этмагани аниқланган.

Таъкидлаш жоизки, аввалроқ ишчилар карантин тадбирларини бўшаштиришни талаб қилишган. Аммо тезкор штабда маълум қилишларича, бу масалада бўшашишга йўл қўйилмайди.

«Улар маиший шароитларда чекловларни бекор қилишни талаб этишди. Шу жумладан, ишчилар чекиш хоналари, овқатланиш жойлари умумий бўлишини талаб қилишган. Буларнинг ҳаммаси карантин шароитида ўз-ўзини изоляция қилиш қоидаларига зид бўлгани учун, таклиф рад этилди», деб хабар беришди тезкор штабда.

Айни вақтда мамлакатда COVID-19га чалинганлар сони ортиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра,  республикада улар сони 3988га етди.Энг кўп сонли беморлар Алматида - 1291 нафар. Қозоғистон пойтахтида 700 хаста рўйхатга олинган. Қизил Ўрда вилоятида -  214 нафар. Чимкентда эса 213 нафар бемор рўйхатга олинган. Бошқа минтақаларда аҳвол қуйидагича:

Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 189,

Атирау вилоятида – 184,

Ақтўбе вилоятида – 160,

Қарағанди вилоятида – 159,

Жамбил вилоятида – 154,

Алмати ва Павлодар вилоятларида – 150 тадан,

Туркистон вилоятида – 141,

Ақмўла вилоятида – 100,

Манғистау вилоятида – 74,

Қўстанай вилоятида – 50,

Шимолий Қозоғистон вилоятида – 30,

Шарқий Қозоғистон вилоятида – 29.

COVID-19ни енгиб ўтаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, республикада улар сони 1107та. 27 одам хавфли касаллик қурбони бўлди.

 

Фото: aa.com.tr