Нур-Султонда 10 та дезинфекция туннеллари ўрнатилади

Нур-Султонда 10 та дезинфекция туннеллари ўрнатилади

Нур-Султон шаҳрида ўнта дезинфекция туннеллари ўрнатилади. Пойтахт ҳокимлиги сайтида бу ҳақда маълумот берилди. Одамлар гавжум бўладиган жойлар ва шаҳар тиббий муассасаларида ўрнатилади. Шуни ҳам айтиш керакки, шундай туннеллардан бири  3-сонли кўп соҳали болалар шифохонасига берилади.

«Ускуна махсус буғлантирувчи генераторлар ёрдмида ишлайди. Махсус моторлар воситасида дезинфекцияловчи воситалар буғи пуркалади. Натижада, кийим-кечакларнинг юзаси турли касаллик тарқатувчилардан тўлиқ тозаланади. Тиббиёт ходимлари ишга келганида ва қайтаётганидан мазкур ускунадан фойдаланади. Пациентлар ҳам тоннелдан ўтиши мумкин», деди шаҳар кўп соҳали болалар шифохонаси директори Иран Шаметеков.

 

Фото: tengrinews.kz​