Қозоғистонда COVID-19га чалинганлар сони 727 га етди

Қозоғистонда COVID-19га чалинганлар сони 727 га етди

Қизил Ўрда вилоятида яна 9 одам коронавирус инфекциясига чалингани маълум бўлди. Улардан 6 нафари аёл, уч нафари эркак.

«Хасталанганларнинг ҳаммаси аввалроқ коронавирус юқтиргани аниқланган одам билан мулоқотда бўлган. Ҳозир хасталарнинг аҳволи қониқарли», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотда.

Шу кунга келиб мамлакатда хасталанганлар умумий сони 727 га етди. Ша жумладан:

Нур-Султон шаҳрида  - 223,

Алмати шаҳрида - 119,

Қизил Ўрда вилоятида - 85,

Қарағанди вилоятида - 55,

Ақмўла вилоятида – 43,

 Жамбил вилоятида – 45,

 Туркистон вилоятида - 34,

Атирау вилоятида - 36,

 Шимолий Қозоғистон вилоятида – 25,

 Чимкент шаҳрида – 23,

 Ақтўбе вилоятида - 11,

 Алмати вилоятида – 10,

 Шарқий Қозоғистон вилоятида - 6,

 Манғистау вилоятида – 6,

 Қўстанай вилоятида – 3,  

Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 2,

Павлодар вилоятида  – 1 та.

Шу кунгача 54 қозоғистонлик тузалиб чиқди, 7 нафари вафот этди.

 

Фото: focus.ua