Семейда биопластикдан инновацион ниқоб ишланди

Семейда биопластикдан инновацион ниқоб ишланди

Семей электротехника коллежи талабалари юмшоқ юмшоқ биопластикдан инновацион ниқоб ясашди. Ишланма муаллифларининг айтишича, уни оммавий шаклда ишлаб чиқариш имконсиз, чунки ҳар бири соҳибининг юз тузилишига ва ўлчамларига кўра ясалади. Аввалига компьютерда, махсус дастур воситасида одам юзининг қуйи учдан бир қисми ўлчанади, тайёрланган эскиз 3D-принтерда чоп этилади.

АЗАТ САРПЕКОВ, ЭЛЕКТРОТЕХНИКА КОЛЛЕЖИ ДИРЕКТОРИ, СЕМЕЙ ШАҲРИ:

- Бундай ниқобни тақиб юриш қулай. Одам бемалол нафас олади ва гапиради. Унинг икки томонида пахтадан фильтр қўйилган, бир зумда янгисига алмаштириш мумкин. Кўпроқ шунга ўхшаш ҳимоя воситалари ишлаб чиқариш ниятидамиз. Қайта ишлаш саноатида бу маҳсулот оммалашиб кетишига умид қиламиз.

 

Фото:24.kz