Хитой COVID-19га қарши курашиш учун Қозоғистонга врачларни йўллаяпти

Хитой COVID-19га қарши курашиш учун Қозоғистонга врачларни йўллаяпти

Эртага, 9 апрель куни Нур-Султон аэропортига Хитойдан врачлар олиб келаётган махсус самолёт келиб қўнади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишди. Делегация таркибида 13 нафар юқаори малакали пульмонологлар, инфекционистлар ва терапевтлар бор. Улар қозоғистонлик ҳамкасбларига консультатив ёрдам кўрсатади. Шу жумладан, врачларимизни COVID-19нинг олдини олиш ва назорат қилиш борасида ўзлари қўллаган усулларни ўргатади, изоляция қоидаларини тушунтиради.

Таъкидлаш жоизки, хитойлик шифокорлар 24 март куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўртасида кечган суҳбатдаги келишувларга мувофиқ ташриф буюрди.

Делегация билан бирга ХХРдан инсонпарварлик ёрдами иккинчи қисми етиб келиши кутиляпти.

 

Фото: finance.kz