Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 670 га етди

Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 670 га етди

Республикада яна 8 та коронавирус инфекцияси юқтириш ҳоллари қайд этилди. Шу жумладан, Қизил Ўрда вилоятида 4, Атирау вилоятида 3 ва пойтахтда 1 одам хасталангани аниқланди.

Умуман олганда, мамлакатда 670 ҳолат рўйхатга олинди. Шулардан:

Нур-Султон шаҳрида  - 222,

Алмати шаҳрида - 119,

Қизил Ўрда вилоятида - 54,

Қарағанди вилоятида - 48,

Ақмўла вилоятида – 42,

 Жамбил вилоятида – 40,

 Туркистон вилоятида - 33,

Атирау вилоятида - 32,

 Шимолий Қозоғистон вилоятида – 25,

 Чимкент шаҳрида – 19,

 Ақтўбе вилоятида - 11,

 Алмати вилоятида – 10,

 Шарқий Қозоғистон вилоятида - 6,

 Манғистау вилоятида – 5,

 Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 2,

Павлодар ва Қўстанай вилоятларида  – 1 тадан.

 

Фото: vedomosti.ru