БАА Қозоғистонга тиббий ҳимоя воситалари йўллади

БАА Қозоғистонга тиббий ҳимоя воситалари йўллади

БАА Қозоғистонга коронавирусга қарши курашиш учун тиббий жиҳозлар юборди. Ниқоблар, бахилалар, антисептиклар ва медиклар учун зарур бошқа  буюмлар улар қаторида.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий илиқ ва дўстона муносабатлар туфайли, шунингдек, коронавирусга қарши биргаликда кураш доирасида БААдан бортида тўлиқ ҳимояланиш, бир қисмини ҳимоя қилиш воситалари, бир марта ишлатиладиган ниқоблар, бахилалар, антисептиклар, жами 13 тонна маҳсулот келди»,  дейилади Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда.

Таъкидлаш жоизки, аввалроқ ўзаро ёрдам доирасида Қозоғистонга АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Туркия ва Исроилдан ёрдам келганди.

 

Фото: tengrinews.kz