Қозоғистонда 629 СOVID-19 билан касалланиш ҳоллари аниқланди

Қозоғистонда 629 СOVID-19 билан касалланиш ҳоллари аниқланди

Республикада яна 25 та коронавирус юқтириш ҳоллари рўйхатга олинди. Шундан 19 таси Ақмўла, 6 таси Жамбил вилоятида.  Жами, бугунги кунгача мамлакатда хасталанганлар сони 629 га етди.

Бош санитар врачи Айжан Есмағамбетова берган маълумотга кўра, касаллик юқтирганлар ичида 45 нафар бола бор.

«Бугунги кунгача болалар орасида 45 ҳолат рўйхатга олинди. Шундан 4 нафари тузалиб чиқди. Болалар аҳволи енгил даражада, деб баҳоланяпти»,  деб таъкидлади Айжан Есмағамбетова.

 

 

Фото: tengrinews.kz