Нур-Султон ва Алматида ишсизлик тартиби бир ҳафтага узайтирилди

Нур-Султон ва Алматида ишсизлик тартиби бир ҳафтага узайтирилди

Нур-Султон ва Алмати шаҳарларида ишсизлик тартиби 13 апрелгача узайтирилди. Фавқулодда ҳолатни таъминлаш бўйича Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги давлат комиссияси селектор йиғилишида ана шундай қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Бош вазир сайти маълумот тарқатди.

Бундан ташқари, 4 апрель куни соат 21.00 дан Чимкент шаҳрида ҳам карантин эълон қилинади. Коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олиш мақсадида ана шундай ора-тадбирлар кўриляпти.  

Йиғилиш давомида Бош вазир Асқар Мамин ҳокимларга шифохоналарда касаллик тарқалиши олдини олиш учун инфекцион, провизор ва карантин объектларда санитария талабларига сўзсиз риоя қилинишини топширди.

COVID-19 га чалинган пациентлар учун Нур-Султон, Алмати ва Чимкентда махсус шифохоналар барпо этилади. Улар жадал қуриладиган конструкциялар ёрдамида тикланади. 

Айни вақтда, Саноат вазирлигига тегишли давлат органлари билан биргаликда ФҲ даврида ҳимоя воситалари ишлаб чиқариш устидан назоратни йўлга қўйиш бўйича тегишли чоралар кўриш, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга энг муҳим объектлар ишини юритишда хавфсизликни таъминлаш мақсадида  тегишли алгоритм ишлаб чиқиш топширилди. 

Бандлик йўл харитасини сифатли рўёбга чиқариш, шу жумладан,  Нур-Султон, Алмати, Чимкент ва бошқа минтақаларда аниқ лойиҳаларни бошлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилда. Айни вақтда, Вазирлар маҳкамаси раҳбари ҳокимларга энг камида 240 минг иш ўрини яратиш, қурилишларда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари товарлари ва хизматлари камида 90 фоизни ташкил қилишига эришиш, Бандлик йўл харитаси доирасида моьиль ишга олиш жойлари ташкил қилиш, ишсизларни Электрон меҳнат биржаси орқали жалб этиш вазифаларини топширди.

Бош вазир ФҲ даврида фуқаролар 42500 тенге миқдорида тўлов олиши учун счетлар очишини таъминлашга ҳам эътибор қаратди. 

Давлат комиссияси йиғилишида шунинг ўқувчиларни тўртинчи чорак мобайнида масофадан ўқитиш масаласи ҳам тилга олинди.

«Таълим ва Рақамли ривожланиш вазирликлари масофадан ўқитиш жараёнини ҳар томонлама кузатиб борсин», деди Асқар Мамин.

Бундан ташқари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ҳарбий хизматга лаёқатлиларни махсус йиғинларга чақириш масалалари ҳам кўрилди. Шунингдек, Фавқулодда ҳолатдан энг кўп зарар кўрган соҳалар турларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар қабул қилинди. Эсдатамиз, бундай бизнес турлари 1 апрелдан 1 октябргача қатор солиқлардан озод қилинади.

 

Фото: liter.kz