Коронавирус билан курашаётган тиббиёт ходимларига уй-жой, озиқ-овқат ва транспорт берилади

Коронавирус билан курашаётган тиббиёт ходимларига уй-жой, озиқ-овқат ва транспорт берилади

Бугунги кунда касалликка қарши курашнинг олд марраларида бўлган тиббиёт ходмларига пойтахтда барча шарт-шароитлар яратилган. Уларга уй-жой, иссиқ овқат, транспорт бериляпти.

Марказий коммуникациялар хизматида брифинг ўтказган Нур-Султон шаҳри ҳокими ўринбосари Бахтияр Макен шу ҳақда маълумот берди. Унинг айтишича, бевосита касалланганлар ва улар билан мулоқотда бўлганлар билан ишлаётган тиббиёт ходимларига ана шундай шароит яратилган. Шуни ҳам айтиш керакки, пойтахтда улар яшаши учун меҳмонхоналар ажратилган, шунингдек, транспорт компанияси 50 та махсус машина ажратган.

БАХТИЯР МАКЕН, НУР-СУЛТОН ШАҲРИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ:

- Нур-Султон шаҳрида хавфсизликни таъминлаш ва тиббиёт ходимлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида шаҳар штаби томонидан иссиқ овқат тайёрланиши йўлга қўйилган. Поликлиника ва шифохоналрда ишлаётганлар учун транспорт ташкил қилинган. Бу хизматларнинг ҳаммаси бепул.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари топшириғига кўра, санитар-эпидемиологик соҳада ишлаётган тиббиёт ходимларига қўшимча молиявий ёрдам кўзда тутилган, деб таъкидлади нотиқ.

 

Фото: inbusiness.kz