Қозоғистонда коронавирус инфекцияси юққанлар сони 121 га етди

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси юққанлар сони 121 га етди

Қозоғистонда коронавирус билан хасталангани тасдиқланганлар сони ортди. Яна 1 нафар COVID-19 юқиш ҳолати Алматида рўйхатга олинди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Шу тариқа, расмий маълумотга кўра, жами хасталанганлар сони 121га етди. Шулардан Нур-Султонда – 60,  Алматида – 48, Қарағандида – 4, Чимкентда - 2, Жамбил вилоятида – 3, Алмати, Ақтўбе, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон вилоятларида биттадан.

 

Фото: kp.kz