Коронавирусдан тузалган қозоғистонликлар уйларига қайтди

Коронавирусдан тузалган қозоғистонликлар уйларига қайтди

Қозоғистонда хасталанганлардан икки нафари уйига қайтди. Пойтахтда бўлиб ўтган брифингда мамлакат Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаев бу ҳақда маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, улардан бири Алматида, иккинчиси Нур-Султонда даволанган. Давлат раҳбари тиббиёт сирини сақлаш муҳимлигини  таъкидлади ва журналистлардан пациентларнинг шахсий маълумотларини ошкор этмасликни илтимос қилди.  

ДАУРЕН АБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:

- Врачлик сирини сақлаш зарурлигини яна бир марта такрорлайман. Бу пациентлар мамлакатимиз фуқаролари. Улар ўзлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаслик ҳуқуқига эга. Шунинг учун ҳам уларнинг ҳуқуқини ҳурматлашингизни илтимос қиламан. Даволаш тартиби хусусида врачлар тушунча беришади. Биз бундай суҳбат тайёрлашимиз мумкин.

 

Фото: ktk.kz