Коронавирусга қарши вакцина қаерларда тайёрланади?

Коронавирусга қарши вакцина қаерларда тайёрланади?

Бугунги кунда жаҳондаги 35 та лаборатория касаллик давосини топиш билан шуғулланяпти. Экспертлар фикрича, вакцинани қисқа вақтда ишлаб чқиш етарлича мураккаб муаммо. Ген муҳандислари бир неча ой давомида дастлабки намуналарни тақдим этиши мумкинлигини айтяпти.

Бундай вакцинани одамларда синай бошлаган дастлабки мамлакатлардан бири – Хитой. Ўтган ҳафта 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 108 нафар кўнгилли COVID-19 га қарши дорини ўзларида синаб кўришларига ижозат беришди. Улар 36 кишилик уч гуруҳга бўлинди ва қуйи, ўрта ва юқори дозали вакцина олишган. Ҳозир иштирокчилар икки ҳафталик карантинга қўйилди ҳамда уларни тиббиёт ходимлари кузатиб боришади. Олимларнинг фикрича, клиник синовларгача муддат ой ниҳоясигача давом этади. Сўнгра вакцина клиникаларга юборилади. Америкалик тадқиқотчилар ҳам синов ишлариолиб боряпти. COVID-19 қарши дори тўрт нафар кўнгилли вужудига киритилди. Немис олимлари эса бу ишга ёзнинг бошларида киришиш ниятида.

Россия олимлари ҳам коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш билан машғул. Вирусология ва биотехнология Илмий маркази ҳайвонларда синовлар ўтказяпти. Олимлар йил охиригача тегишли вакцина тайёр бўлишига ишонч билдиряпти.

Қозоғистон ҳам дори-дармонлар билан шуғулланмоқда. Нур-Султонда жойлашган Биотехнология Миллий маркази Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти билан бирга вирусга қарши инъекция яратиш устида меҳнат қилмоқда.
Шунингдек, вирусга қарши препарат ишлаб чиқариш билан Австралиянинг Квинсленд университети олимлари ҳам шуғулланмоқда.

Фото: lenta.ru