Қозоғисттнда коронавирусга чалинган икки одам даволаниб чиқди

Қозоғисттнда коронавирусга чалинган икки одам даволаниб чиқди

Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаев бўлиб ўтган брифингда икки нафар тузалган пациентлар охирги таҳлилларни  топширганини маълум қилди.

«Эртага улар шифохонадан чиқишади. Бу бизнинг коронавирус устидан қозонган ғалабамиз», деди Даурен Абаев.

Вазир, шунингдек, мазкур муваффақиятга тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнати туфайли эришилганига эътибор қаратди.

«Биринчи навбатда бунга медикларимизнинг саъй-ҳаракати билан эришилди. Шунинг учун Ҳукумат ва барча қозоғистонликлар номида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдиришга ижозат беринг”, деб таъкидлади Даурен Абаев.

Фото: rbc.ru