Қозоғистонда www.coronavirus2020.kz сайти очилди

Қозоғистонда www.coronavirus2020.kz сайти очилди

Қозоғистонда фуқароларга коронавирусга оид тўғри маълумотларни жадал етказиш мақсадида www.coronavirus2020.kz сайти ишга туширилди.

«Бу ресурсда фавқулодда ҳолат юзасидан, карантин вақтида жорий этилган тартиб ва давлатнинг коронавирусга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот тарқатилади, ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган ёлғон маълумотларга раддия берилади,  бошқа муҳим хабарлар берилади», деб ёзди Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаев Facebook саҳифасида.

Шу билан бир вақтда, сайтда касалликнинг олдини олиш, унинг белгилари, дастлабки белгилар аниқланган тақдирда нима қилиш кераклиги эълон қилинган. Барча маълумотлар инфографика, кўргазмали қуроллар билан жиҳозлаб берилган.

 

Фото: coronavirus2020.kz