Шимолий Қозоғистонда антисептик ишлаб чиқарилмоқда

Шимолий Қозоғистонда антисептик ишлаб чиқарилмоқда

Қозоғистон шимолида антисептик воситалар ишлаб чиқариляпти. Куни-кеча дастлабки партия тайёр бўлди. Микробларга қарши суюқлик корхона лабораториясида синовдан ўтказилди. Бир сменада бу ерда минг литргача маҳсулот чиқади. Ойига 30 тоннаси тайёрланади. 0,25 ва 5 литрли идишларга қадоқланади. Шуни ҳам айтиш керакки, компания бактерияга қарши суюқ ва қаттиқ совун ишлаб чиқармоқда. Корхонада таъкидлашларича, маҳсулот маҳаллий аҳоли ва мамлакатнинг бошқа минтақаларига юборилади.

АНДРЕЙ ГЕННЕ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РАҲБАРИ:

- Биз 5-литрли идишларда ҳам антисептик тайёрламоқчимиз. Уни диспенсерлар, боғчалар ва мактабларда қуйиш мумкин. Нархини ошириб юбориш ниятимиз йўқ. Таркибида спирт, терини юмшатиш учун глицерин ҳамда водород пероксид бор.

Корхонада диспенсерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Чанглантирувчиларни ҳар қандай жамоат жойларига қўйиш мумкин бўлади.

 

Фото: inform.kz