Коронавирус: Қозоғистондаги хасталар сони 37 га етди

Коронавирус: Қозоғистондаги хасталар сони 37 га етди

Алмати шаҳрида яна бир одамда коронавирус инфекцияси аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақда хабар қилди.

Шу тариқа, мамлакатда тасдиқланган касалланиш ҳоллари 37 га етди. Шундан 19 таси Алматида, 18 таси Нур-Султонда. Бундан ташқари, икки нафар қозоғистонлик хорижда, бири Германияда, иккинчиси Венгрияда даволаняпти.

Фото: delo.ua